Трампни сайловдаги мағлубиятдан кўра кўпроқ ранжитган ҳодиса маълум бўлди
AҚШ собиқ президентининг жияни Дональд Трампнинг «Twitter»даги аккаунтини блоклаш уни президентлик сайловларида Жо Байденга ютқазиб қўйганидан кўра кўпроқ хафа қилганини маълум қилди, деб ёзади «Business Insider» нашри.
«Ўйлайманки, «Twitter» блокланиши ва АҚШ профессионал гольф ўйинчилари ассоциацияси (PGA of America) мусобақани унинг майдонида ўтказишни рад этиши, эҳтимол, сўнгги тўрт йил ичида у билан юз берган энг ёмон ҳодиса бўлган», — дейди Мэри Трамп.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter