Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Украина бўйича музокаралардан чиқиб кетиш билан таҳдид қилди

Трамп Украина бўйича музокаралардан чиқиб кетиш билан таҳдид қилди

Агар томонлардан бири жараённи саботаж қила бошласа, АҚШ Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокараларда қатнашишни тўхтатади. Бу ҳақда Америка президенти Доналд Трамп маълум қилган. 

«Агар бирон сабабга кўра томонлар мулоқотни саботаж қилса, биз бу вазифадан воз кечамиз», деди Трамп.

Шу билан бирга, у Вашингтон бундай қадам ташланмаслигига умид билдирди.

«Россия вақт тўхтатиб қўйяптими ёки йўқми, тез орада ойдинлашади. Биз инқироз тугашини истаймиз», деб таъкидлади сиёсатчи.

18 апрел куни Давлат котиби Марко Рубио, агар келишув учун аниқ имконият бўлмаса, Қўшма Штатлар Россия ва Украина ўртасидаги можарони бир неча кун ичида ҳал қилиш учун воситачилик қилиш ҳаракатларидан воз кечиши мумкинлигини айтди.

Шунингдек, жума куни Bloomberg ўз манбаларига таяниб, Париждаги музокараларда Америка делегацияси яқин бир неча ҳафта ичида Украинада тўлиқ ўт очишни тўхтатишга эришиш мақсадини белгилаганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Трампнинг вакили Стив Уиткофф Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Аммо музокараларда силжиш кузатилмади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг