«Трамп девори» қулай бошлади
Кучли ёғингарчиликлар натижасида AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг буйруғига биноан Aмерика билан Мексика чегарасида ўрнатилган девор қисмлари ювилиб кета бошлади. Бу ҳақда 24 август куни «Metro» хабар берган.
Ёғингарчиликлар металл панелларининг устундан қулаб тушишига сабаб бўлган. Натижада Aризона жанубидаги тўсиқнинг бир қисмида бўшлиқлар юзага келган.
Бундан ташқари, 17 августда штатда содир бўлган «тарихий тошқин» деворга лой ва синиқларни олиб келди. Бошқа жойлар шикастланган, дарвозалар сув остида қолган.
AҚШ божхона ва чегара хизмати вакили деворнинг ювилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Унга кўра, чегара қўриқчилари зарарни баҳолаш ва зарур таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.
20 январда AҚШ президенти Жо Байден ўзининг инаугурация куни Мексика билан чегарада девор қурилишини тўхтатиш ва у ерда 2019 йилдан буён амалда бўлган фавқулодда тартибни бекор қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Февраль ойида Байден деворни молиялаштиришни тўхтатди ва шу мақсадда ажратилган «барча ресурсларни синчковлик билан кўриб чиқишни» сўради.
Ноқонуний иммиграциянинг олдини олиш учун Мексика билан чегарада девор қуриш Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлган. 2019 йил февраль ойининг ўрталарида у режаларини амалга ошириш учун 6,4 миллиард долларга яқин маблағ олиш мақсадида фавқулодда тартибни жорий этди. Лекин Трампнинг Конгрессдаги мухолифлари девор учун атиги 1,4 миллиард доллар ажратишга рози бўлишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter