Тўйга тўёна: 3 кун метродан фойдаланиш бепул!
Халқимиз ҳамиша эзгуликка, яхшиликка интилиб яшайди. Шу боис ҳам юртимизда яхши кунлар, байрамлар бисёр. Ҳар йили катта тантана ва кўтаринки руҳда нишонланадиган мустақиллик байрамига ҳам саноқли кунлар қолди.
Тўйга тўёна билан деганларидек, «Тошкент метрополитени» УК ҳам байрам кунлари йўловчилар учун муносиб туҳфа ҳозирлади.
Жумладан, байрам кунлари, яъни 31 август ҳамда 1, 2 сентябрь кунлари юртдошларимиз жамоат транспорти гултожи бўлган метродан бепул фойдаланишлари мумкин.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Бу улуғ кунлар нашидаси ҳамиша юртимиз ва ҳар бир хонадонда ҳукмрон бўлсин. Ватан истиқлол ва у берган имкониятлар ҳеч ҳам бизни тарк этмасин. Мустақиллик байрами муборак бўлсин!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter