Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўйдан аввал салонга борган келин тўсатдан вафот этди

Тўйдан аввал салонга борган келин тўсатдан вафот этди

Фото:«Lenta.ru»

Малайзиялик келин тўйдан олдин липосакция (пластик жарроҳликда ишлатиладиган танадаги ортиқча ёғни олиб ташлаш процедурасининг бир тури) қилиш учун гўзаллик салонига борди ва тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда Straits Times газетаси хабар бермоқда.

23 ёшли Сяо Чжисин ушбу маросимга алоҳида тайёргарлик кўраётган эди. Интернетда у Селангор штатининг Черас шаҳрида гўзаллик салонини топди ва қўлидаги ортиқча ёғларни олиб ташлаш операцияси учун рўйхатдан ўтди. Жараённинг нархи 2,5 минг ринггит (тахминан 603 АҚШ доллари) туради.

Липосакция жараёнида мижозга беҳушлик берилди. Ярим соатдан кейин у ўзини ёмон ҳис қилди ва яна бир соатдан кейин юраги тўхтаб қолган. Қизни зудлик билан касалхонага олиб боришди, аммо уни ҳаётга қайтаришнинг имкони бўлмади.

Сўроқ пайтида гўзаллик салонининг менежери бундай тиббий муолажаларни амалга ошириш учун лицензияси йўқлигини тан олган. Маълум бўлишича, муассаса оддий косметик протседураларни тақдим этишга ҳақли экан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг