Тўй либосида дафн этилган келинчак
Мисрда келин расмий тўй маросимидан ярим соат ўтиб куёвнинг қўлида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда Gulf News.
Марҳумнинг отаси Нади Тахи Мадининг айтишича, тўй куни у жуда чарчаганлиги сабабли зиёфатга қолмасликка қарор қилган. Расмий қисм тугагандан кейин уйига кетган. Хонадонига кириши билан қизи қўнғироқ қилган. Бир неча дақиқадан сўнг отага қизи вафот этгани тўғрисида хабар берилди.
Кейинчалик маълум бўлишича, ўйин-кулги пайтида келиннинг юраги хуруж бериб қолган. Қиз ўзини ёмон ҳис қилиб, куёвнинг қўлига йиқилган. У отасига қўнғироқ қилишни сўраган ва телефонда гаплашгандан бир неча дақиқа ўтиб вафот этган. Ота-онаси қизни келинлик либосида дафн этишни сўрашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter