Тўй ҳақидаги низом. Энди нималар ўзгаради?
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис палаталари Кенгашлари аъзолари, депутатлар, сенаторлар, вазирлик ва идоралар мутасадди раҳбарлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик. Xabar.uz мухбири тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга оид ўзгаришларни маълум қилди.
Унга кўра энди тўйларда 2 санъаткор (гуруҳ) иштирок этишига рухсат берилади. Тўй кортежи эса 3 машинадан ошмаслиги керак.
Янги низом бўйича оилавий тадбирлар фақат бир кун, соат 06:00дан 23:00 оралиғида ўтказилади. Дафн этиш маросими бундан мустасно. Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади. Қўшалоқ тўйда 250 ва у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин.
Энди тўйларда, кортежда 3 тадан кўп машинага рухсат берилмайди. Пулли автотранспорт хизмати эса лицензияга эга бўлиши шарт. Диний маросимларда, диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, маърузани дин идорасининг ваколатли вакили ўқийди. Ортиқча харажат талаб этиладиган оилавий тадбирлардан олдинги ва кейинги қўшимча «келин навкари», «чарлар», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоғора юбориш», «ота кўрди» каби расм-русмларни ўтказиш тақиқланади.
Шунингдек дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ «етти», «пайшанбалик», «йигирма», «қирқ», «ҳайит», «йил оши», «мато улашиш» каби расм-русмларни ўтказишга рухсат берилмайди. Тадбирда икки нафардан ортиқ хонанда ёки гуруҳ иштирок этишига йўл қўйилмайди. Ушбу низом 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter