Ўтган ўн йилликнинг энг қиммат тўйлари
Тўйларни ўтказиш билан шуғулланувчи «Bridebook» агентлиги охирги ўн йилликда ўтказилган энг қиммат тўйлар рейтингини тузди. Рекорд — шаҳзода Гарри ва Меган Марклга тегишли.
Гарри ва Меганнинг тўйига (2018 йил 19 май) 35 миллион фунт стерлинг харж қилинган. Марклнинг битта келин кўйлагининг ўзи 420 минг фунт стерлингга тушган.
Иккинчи ўринда — шаҳзода Гаррининг акаси шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг тўйи (2011 йил 29 апрель) — 26 миллион фунт стерлинг.
Учинчи ўринда — «Формула-1» президенти Берни Экклстоуннинг қизининг тўйи. 2011 йилда ўтган тўй харажатлари учун Петра Экклстоун ва бизнесмен Жеймс Стэнт нақ 9 млн. фунт стерлинг санаб беришган. Аммо орадан етти йил ўтиб, улар ажрашиб кетишди...
Тўртинчи ўринда — актёр ва қўшиқчи Жастин Тимберлейк ва актриса Жессика Билнинг тўйи (2012 йил). Улар «бахт кечаси»га тўрт миллион фунт стерлинг тўлашган.
Кейинги ўринда Голливуд юлдузи Жорж Клуни ва ҳуқуқшунос Амал Аламуддин — икки «ёш» тўй учун 3,5 миллион фунтни аяшмаган.
«Қиммат тўй» қилувчи машҳурлар рейтингида, шунингдек, қуйидагилар бор:
- АҚШ собиқ президенти Билл Клинтоннинг қизи Челси Клинтон ва банкир Марк Мезвинскийнинг тўйи — 2,3 миллион фунт стерлинг
- Актриса Приянка Чопра ва қўшиқчи Ник Жонаснинг тўйи — 2,3 млн. фунт стерлинг
- Актриса ва модел Ким Кардашьян ва рэпер Канье Уэстнинг тўйи — 2,1 млн. фунт стерлинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter