«Тўхтағул сув омбори Ўзбекистонни кучли сув тошқинларидан асради» — мутахассис
Сўнги уч кунликда Норин дарё ҳавза юқори тоғликларида кучли қор эриш ва ёғингарчилик ҳисобига Норин дарёсининг қўшни Қирғизистон қисмида кучли сув тошқинлари кузатиляпти.
«15 июнь ҳолатига Нориннинг Тўхтағул сув омборига қуйилиш қисмида секундига 1400 метр куб сув ўтган. Агарда, мазкур сув оқими Тўхтағул сув омбори бўлмаганида, водий вилоятларидан оқиб ўтувчи Норин дарёси, кейинроқ Сирдарёда талофатли сув тошқинлари ўтишини таъминлаган бўларди.
Дарҳақиқат, Норин дарёси юқори ҳавзаси денгиз сатҳидан 3600 метр баландликдаги Тянь-Шан кузатув станциясида 8 июндан буён кундуз кунлари +15 +16 даража иссиқ ҳарорат кузатилмоқда.
Сўнги уч кунликда эса тунги минимумлар ҳам +5 +7 даража оралиғида тебранмоқда. Бу қирғиз тоғларида кучли қор эришини беради. Айтмоқчи, 13-14 июнь кунлари Тянь-Шан станцияда умумий 30 мм ёмғир ёққан. Бу қор (муз) эришини янада тезлаштирган», деб ёзади иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
Қайд этилишича, Тўхтағул сув омборида сув ҳажми Норинда кучли сув тошқин ортидан 9 км кубдан ортган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter