Тошкентнинг янги туманида суд ташкил этилади
«Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-6143, 20.01.2021 й.) қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди ташкил этилади.
Янгиҳаёт тумани:
➖ Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди;
➖ Тошкент туманлараро иқтисодий суди;
➖ Тошкент туманлараро маъмурий судининг юрисдикция ҳудудига киритилади.
Жиноят ишлари бўйича Сирғали, Мирзо Улуғбек туман (Тошкент шаҳри) ҳамда Каттақўрғон шаҳар (Самарқанд вилояти) судларининг биттадан судья ва биттадан судья ёрдамчиси штат бирликлари Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судига ўтказилиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарори билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter