Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирида ҳаракат вақтинча чекланади
6 июль соат 08:00 га қадар Алишер Навоий кўчасининг Лабзак кўчасидан Сақичмон кўчасигача бўлган қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, бу жараёнда мазкур йўналишда йўл қатнов қисмининг фақат битта чизиғи автомобиллар ҳаракатланиши учун очиқ бўлади.
Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланишларини тавсия қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter