Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг 5 та тумани аҳолиси иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади

Тошкентнинг 5 та тумани аҳолиси иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади

Жорий йилнинг 25-27 март кунлари Тошкент шаҳрининг 5 та тумани айрим маҳаллаларида 09:00 дан 18:00 га қадар иссиқ сув таъминоти узилади.

«Veolia Energy Tashkent» корхонасининг маълум қилишича, бу пойтахтдаги иссиқлик тармоқларининг максимал чидамлилигини текшириш ҳамда келаси иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари билан боғлиқ.

Жумладан:

– 25 март куни Мирзо Улуғбек, Яшнобод, ва Юнусобод туманларининг қуйидаги маҳаллаларида (ТошГРЭС микрорайони):

Мустақиллик майдони, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Тамарахоним тор кўчаси, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, 3-Навниҳол, Ясси, Қаландар, Бўз, Сайрам 5-тор кўчаси, Сайрам 7-тор кўчаси, Чуст, Катта Шархон, Катта Шархон 2-тор кўчаси Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик халқа йўли, Катта халқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқ йигит, Озодлик, Феруза, Яланғоч мавзеси, Ташселмаш, Мавлоно Риёзий, 1-Бўз, 2-Бўз кўчаси, ТошГРЭС аҳоли пункти, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент давлат аграр университети ҳудуди.

– 26 март куни Чилонзор ва Учтепа туманларининг қуйидаги маҳаллаларида:

Заргарлик, Лутфий, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпон ота, Боғибўстон, Кичик халқа йўли, Наққошлик, Дўмбробод, 4-тор кўчаси Дўмбробод, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин, Мақсуд Шайхзода, 1-Қатортол, 2-Қатортол, Ал-Хоразмий, 1-Ал-Хоразмий, 2-Ал-Хоразмий, Катта Хирмонтепа, Шарқ, Гулистон кўчалари Чилонзор мавзеси (5-12, Г9А, 16-20, 24-26, С, 20А мавзелари)

– 27 март куни Мирзо-Улугбек туманининг қуйидаги маҳаллаларида:

Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурхонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли кўчаси, 2-, 3-, 4-,6-, 7-Қорасув мавзелари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг