Тошкентлик она бедарак йўқолган фарзандини изламоқда
Жорий йилнинг 4 январь куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида яшовчи Р.Ж. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 3 январь куни ўғли 1992 йилда туғилган Беҳруз Жўраев ўзининг бошқарувидаги «Матиз» 01W914QA давлат рақамли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Б.Жўраевни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Суриштирув ишлари олиб бориляпти.
Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан ушбу шахс ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирор маълумотга эга бўлишса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилиши ёки «102» телефон рақами орқали хабар беришларини сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter