Тошкентга яна 18 метрли хитой электробуслари келтирилди
Хитойнинг «Xiamen King Long United Automotive Industry Co., Ltd» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 18 метрли «King Long» русумли электробус «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга расман топширилди.
Тез кунларда ушбу замонавий, қулай ва экологик тоза электробус пойтахт кўчаларида аҳолига хизмат кўрсата бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрелида ХХРнинг ушбу компанияси ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ўртасида тузилган шартномага асосан, 200 та «King Long» русумли ўта катта сиғимли табиий газда ишлайдиган автобус олиб келинган ва ҳозирда шаҳар кўчалари бўйлаб йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter