Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижонга икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Давлатимиз раҳбари ташрифнинг сўнгида 22 май куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кўп қаватли уйлар қурилишини бориб кўрди.

Хўжаобод туманининг Иттифоқ массивида 35 та уй қурилмоқда. Улар Андижон шаҳри, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларидаги уй-жойга муҳтож оилаларга берилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, бу ерда мактаб, тикувчилик цехи, спорт комплекси бунёд этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари қурилиш ишларидаги камчиликларни кўрсатиб ўтди. Бундай жойларда уйлар бунёд этиш мамлакатимизда янги тажриба эканини, уларни халқаро стандартлар асосида пишиқ, сифатли қуриш зарурлигини таъкидлади.
Лойиҳани такомиллаштириш, аҳолига қулай транспорт йўналишлари ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шу билан президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига сафари якунига етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter