Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Нижний Новгородга автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкентдан Нижний Новгородга автобус қатнови йўлга қўйилди

Фото: ЎзА

«Тошкент-Нижний Новгород-Тошкент» йўналиши бўйича янги халқаро автобус қатнови очилди. Бугун, 14 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 8:00 да Тошкент автовокзалидан Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига биринчи автобус йўлга отланди, деб хабар бермоқда ЎзА .

Ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи «UZKAZ AVTO TRANS»” МЧЖ га қарашли 2015 йили Бельгияда ишлаб чиқарилган, 65 ўриндиққа эга «VANHOLL» русумли автобуслар, Россия томонидан эса «Панюшкин С.Ю.» ЯТТга қарашли «VANHOLL» русумли автобуслар хизмат кўрсатади.

Йўналиш масофаси — 3000 километр, қатновга сарфланадиган умумий вақт — 61 соат, йўлкира ҳақи Тошкентдан Нижний Новгородгача — 420 минг сўм, Нижний Новгороддан Тошкентгача — 6 минг рубль.

Йўналиш «Ғишткўприк» (Ўзбекистон), «Жибек Жоли», «Жайсан» (Қозоғистон), «Сагарчин» (Россия) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади. Мазкур йўналиш бўйича ҳар икки кунда бир марта, бир ойда 15 марта автобус қатнови йўлга қўйилади.

«Ташвилтранстерминал» уюшмаси бошлиғи Комилжон Исамуҳаммедовнинг айтишича, ҳозирча фақат Нижний Новгород йўналишига 2 та автобус қўйилган, кейинги йилда Россиянинг 5 та шаҳри Москва, Санкт-Петербург, Самара, Иркутск ва Тюмень шаҳарларига йўналишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг