Тошкентдан Москвага учган самолёт шошилинч Урганчга қўнди
Тошкент халқаро аэропортида қалин туман туфайли Москва ва Владивостокдан учиб келган самолётлар Самарқандга йўналтирилгани хабар қилинганди. Uzbekistan Airways ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 18 январь куни Тошкент шаҳар халқаро аэропортида об-ҳаво шароити кескин ёмонлашгани сабабли, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бир нечта рейслари захира аэропортларига жўнатилди: HY602 Москва – Тошкент ва HY708 Владивосток – Тошкент рейслари Самарқанд заҳира аэропортига йўналтирилди.
Об-ҳаво шароити яхшиланиши билан ушбу рейслар белгиланган манзилга парвозларни амалга оширади.
Шунингдек, HY761/762 Тошкент-Олмаота-Тошкент, HY709 Тошкент-Минск-Тошкент, HY423/424 Тошкент-Деҳли-Тошкент, HY231/232 Тошкент-Франкфурт-Тошкент, HY9675/9676 Тошкент-Омск-Тошкент, HY021/022 Тошкент-Бухоро-Тошкент, HY9685/9686 Тошкент-Сочи-Тошкент рейслари кечикиб амалга оширилиши ҳақида маълум қилинди.
HY961 Тошкент – Москва рейси Тошкентдан жўнаб кетгандан сўнг, йўловчининг соғлиги ёмонлашгани сабабли Урганч аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Ушбу рейс маълум вақтдан сўнг белгиланган манзил бўйича жўнаб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter