Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Исломободга авиақатнов йўлга қўйилмоқда

Тошкентдан Исломободга авиақатнов йўлга қўйилмоқда

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Покистонга парвозларни кенгайтиришни давом эттирмоқда. Лаҳорга мунтазам рейслар  йўлга қўйилганидан сўнг, компания Тошкент — Исломобод — Тошкент йўналиши бўйича ҳам парвозларни амалга оширади.

Мазкур йўналиш бўйича рейслар 2025 йил 14 июндан бошлаб ҳар шанба куни қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (вақтлар маҳаллий):

  • Тошкентдан учиш — 08:50
  • Исломободга етиб бориш — 10:50
  • Исломободдан учиш — 11:50
  • Тошкентга етиб келиш — 13:50

Uzbekistan Airways ушбу янги йўналиш орқали икки мамлакат ўртасидаги туризм, савдо ва маданий алоқаларни янада фаоллаштиришни кўзламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг