Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Ангренга қатновчи йўловчи поезди уч кун ҳаракатланмайди.

Тошкентдан Ангренга қатновчи йўловчи поезди уч кун ҳаракатланмайди.

Тошкент – Ангрен йўналишидаги йўловчи поезди уч кун ҳаракатланмайди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида 6408/6409-сонли Тошкент  Ангрен – Тошкент йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поезд 11 ноябрдан 14 ноябргача қатнамайди. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўралган.

Аввалроқ Тошкент ва Ҳожикент ўртасидаги электропоездлар ҳаракати 8 ноябрдан бошлаб вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Электропоездлар ҳаракати 10 ноябрдан қайта тикланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг