Тошкентдаги институтнинг барча битирувчиси тўлиқ иш билан таъминланди
Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг жорий йилги 1093 нафар битирувчиси иш билан тўлиқ таъминланди. Бу ҳақда университет матбуот котиби Дилшод Раҳматов хабар берди.
9-11 апрел кунлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Ўткир Турсунқулов раҳбарлигида Тошкент темир йўл муҳандислари институти битирувчиларини иш билан таъминлашга бағишланган ишчи комиссия йиғилиши бўлиб ўтган.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятнинг 60 дан ортиқ ишлаб чиқариш субъектлари, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-метуллургия комбинати» ДК ва манфаатдор ташкилот вакиллари иштирокидаги йиғилишда институтни жорий йилда битирадиган 1093 нафар бакалавр ва магистрлари билан индивидуал суҳбатлашдилар.
Институт битирувчиларни ишга тақсимлаш жараёнида битирувчилардан қаерда ишлашни хоҳлаши тўғрисидаги олинган сўров-анкеталари асос қилиб олинди. Битирувчиларнинг оилавий шароити, доимий яшаш жойи ва таклиф этилаётган иш жойларида ишлаш истагига эътибор қаратилди. Комиссия ҳар бир битирувчига таклиф қилинаётган иш жойи, меҳнат ва маиший шароитлари, лавозими, иш ҳақи миқдори тўғрисидаги ва бошқа зарур маълумотлар билан таништирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter