Тошкентдаги ошхонада юз берган ёнғин бир соатда ўчирилди
Бугун, 26 июл куни соат 13:14да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган «Замондош» ошхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Қайд этилишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойга жалб этилган. Бинонинг тахминан 400 кв.метр майдони ёнғиндан зарарланган.
Ёнғин соат 13:33да ўраб олиниб, соат 14:31 батамом ўчирилган.
Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти етиб борган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter