Тошкентдаги кўчанинг бир қисми 1,5 ойга ёпилади
Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми бир ярим ойга ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 18 май соат 00:00 дан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг Нурафшон ва Мойқўрғон кўчалари оралиғидаги қисмида йўлнинг бир томони бир ярим ой муддатга автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Икки томонлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қатнов чизиғи орқали амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter