Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Инҳа университети ва АҚШ компанияси 8 ойлик курс ташкил қилди

Тошкентдаги Инҳа университети ва АҚШ компанияси 8 ойлик курс ташкил қилди

Фото: «Inha.uz»

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва «Asian Investment Corporation» (АҚШ) компанияси «Java» дастурчиларини тайёрлаш бўйича саккиз ойлик курсларга қабул бошлашди. Курсларни хорижлик мутахассис олиб боради.

Ушбу курслар халқаро станлартларга ва иш берувчиларнинг талабларини қондурувчи юқори малакали «Java» дастурчиларини тайёрлаш мақсадида ташкил этилмоқда. Турли маълумотларга кўра, ҳозирда дунёда «Java» дастурчилари учун 200 мингдан зиёд бўш ўринлари мавжуд. Уларнинг бир ойлик маоши хорижда $3 мингдан юқори, Ўзбекистонда 10 млн. сўмдан юқорини ташкил этади.

«Компаниямиз Ўзбекистонда бир неча лойиҳаларни амалга оширмоқда ва биз юқори малакали Java дастурчиларга мухтожлик сезмоқдамиз. Мазкур муаммони хал этиш учун Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан мазкур лойиҳани ишгу туширдик», — дейди «Asian Investment Corporation» компанияси директори Равшан Шокиров. — «Лойиҳа бўйича илк ғоя 2017 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк (АҚШ) шаҳрига ташрифи доирасида туғилган эди».

Курсларни дастурларни яратиш ва сифат назорати бўйича 16 йиллик тажрибага эга АҚШ компаниясининг мутахассиси олиб боради. Курслар давомида тингловчилар «Java» асосларини, дастур тизими, «Java» класслари, маълумотлар базаси билан ишлаш, «Java Web» «Apps», «JSF», «Code-First», «RESTful» каби технологиялар ва хизматлардан фойдаланишни ўрганадилар.

Курсларда иштирок этмоқчи бўлган тингловчиларнинг сони чегараланган. Ташкилотчилар илк гуруҳга 24 нафар кишини таклиф этадилар. Улар икки гуруҳга бўлинган ҳолда тушликдан аввал ва кейин таълим оладилар.

Курснинг тўлиқ нархи 28,5 млн. сўмни ёки ойига 3,5 млн. сўмни ташкил этади. Курс якунига кўра энг яхши тингловчилар «Asian Investment Corporation» компаниясининг Ўзбекистондаги ва хориждаги лойиҳаларига жалб қилинадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг