Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги ерусти метроси остида савдо дўконлари қурилади

Тошкентдаги ерусти метроси остида савдо дўконлари қурилади

uznews

Тошкент шаҳридаги ерусти транспорт линияларига туташ ҳудудларда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун бинолар яратишни назарда тутувчи лойиҳа ишлаб чиқилди.

Пойтахт ҳокимлиги берган маълумотларга кўра, ерусти метро линиялари остидаги фойдаланилмаётган ерларнинг умумий майдони 100 минг квадрат метрни ташкил этади. Унинг камида 50 фоизи тадбиркорлар учун қўшимча даромад нуқтасига айланиши мумкин.

Бундан ташқари, ушбу биноларни сотиб олиш ёки ижараси нархи турар-жой мажмуаларининг биринчи қаватларидаги нотураржой объектларига нисбатан анча арзон бўлади.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг ўрталарида синов тариқасида 2-метро бекати яқинида тижорат бинолари очилган. Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгач, уни 3 ва 4-бекатлар оралиғида – аҳоли зич жойлашган ҳудудларда амалга оширишга қарор қилинган.

Кейинчалик эса биринчи босқичда «Роҳат» айланма йўлигача, иккинчи босқичда «Роҳат» айланма йўлидан «Қўйлиқ» бозоригача бўлган объектлар ташкил этиш режалаштирилган.

Ҳокимлик, ушбу объектлар хариди ва ижараси билан қизиққан тадбиркорлардан ҳокимликнинг Инвестиция бошқармасига мурожаат қилишларини сўрамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг