Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги боғча фаолияти коронавирус сабаб тўхтатилди

Тошкентдаги боғча фаолияти коронавирус сабаб тўхтатилди

Фото:«Hudud24.uz»

Жорий йилнинг 15 март куни Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги 117- сонли ДМТТ иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

МТТда 13 март куни 2та тарбияланувчи ва 2 та тарбиячида COVID-19 аниқланган. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги» Қонуннинг 12-моддаси «ж» бандига асосан мактабгача таълим ташкилотининг ходимлари ва тарбияланувчилари 14 кунлик тиббий назоратга ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки-уч кун ичида Ўзбекистон бўйлаб коронавирус юқтирувчилар сони ошди. Жумладан, Тошкент шаҳрида карантин талаблари кучайиши ҳам маълум қилинди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг