Тошкентдаги безорилар тўқнашувига изоҳ берилди
Интернет тармоғида «Шаҳар бедарвозами. Ким бўлди булар бемалол ўзгаларни жонига таҳдид қилишмоқда» деб номланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот тақдим қилди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 31 октябр куни тахминан соат 22.00 ларда Боғишамол кўчасида бир нечта фуқаро ўртасида жанжал юз берган. Хусусан 30 ёшли Ж.И. ва унинг танишлари 30 ёшли M.X., 39 ёшли Ж.А., 24 ёшли У.Р., 37 ёшли X.А., 27 ёшли X.С., 30 ёшли У.D. ўзаро жанжаллашган. Натижада гумонланувчилардан бири 30 ёшли Ж.И. қочмоқчи бўлган «Chevrolet Equinox» русумли (давлат рақами 01 У 245 МБ) автомобилга зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter