Тошкентдаги Авлиё ота кўчасининг бир қисми ёпилади
Миробод тумани истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, «Юксак» ва «Қўқон» подстанцияси оралиғидаги 110 кВли кабель тармоғини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан, Миробод туманидаги Авлиё ота кўчаси ҳамда ушбу кўчанинг Нукус ва КҲАЙ кўчалари билан кесишмалари 22 апрелдан бошлаб 10 кун муддатга ёпилади.
Ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter