Тошкентда замонавий муз саройи бўлган Хоккей спорт мажмуаси қурилади
Спорт вазирлиги Хоккей спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришга доир Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.
Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриат хоккей таълим йўналишига қабул қилиш квоталарини ҳақиқий эхтиёжлардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилади.
2025 йилдан бошлаб эса ҳар йили хоккей спорт тури бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижлик мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва анжуманлар ўтказиб борилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида инновацион технологияларга асосланган, қиммат бўлмаган ва энергия тежовчи материаллардан замонавий муз саройини ўз ичига олувчи Хоккей спорт мажмуаси қурилади ва Ўзбекистон хоккей федерациясига 49 йил муддатга ишончли бошқарувга берилади.
Белгиланишича, тадбиркорлик субъектларига хоккей спорт тури учун спорт иншоотларини барпо этиш бўйича амалга оширадиган лойиҳаларига, истисно тариқасида, Марказий банк асосий ставкасида «Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ, «Асакабанк» АЖ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан миллий валютада 5 миллиард сўмгача 5 йилдан кам бўлмаган муддатга имтиёзли кредит ажратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter