Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда юқори синф ўқувчилари ўртасида жанжал юз берди. ИИББ изоҳи

Тошкентда юқори синф ўқувчилари ўртасида жанжал юз берди. ИИББ изоҳи

Фото: ИИББ.

Жорий йилнинг 23 май куни Чилонзор туманида жойлашган мактаблардан бирининг олдида 10-синф ўқувчилари: 2006 йилда туғилган А.Х. ва Д.Ў. шу мактабнинг 9-синф ўқувчилари: 2007 йилда туғилган Ш.Э. ва И.Т.лар билан ўзаро келиб чиққан келишмовчилик сабабли жанжаллашган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда. 

Жанжал натижадасида Ш.Э. ва И.Т.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, Ш.Э. ва И.Т.ларга соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.   

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг