Тошкентда йўловчилар оқими кўпайгани сабаб мингдан ортиқ автобуслар йўналишларга чиқарилди

Ёз фасли ҳам ниҳояланиб, янги ўқув йили бошланди. Яъни, йўловчилар оқими кўпайиб, жамоат транспортига бўлган талаб ортди.
«Тошшаҳартрансхизмат» шуни инобатга олган ҳолда жамият жамоаси мавсум учун алоҳида тайёргарлик кўрган. Йўналишларга ҳаракат жадвали асосида етарлича автобус чиқариш учун бор имкониятларни ишга солди» дейилади матбуот хизмати хабарида.
Бунинг натижаси ўлароқ ўқув йилининг дастлабки кунлариданоқ «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автосаройлардан йўналишларга мингдан ортиқ автобус чиқарилди.
Автобуслар сонини янада ошириш, йўналишларда ҳаракат таркибини транспорт билан тўлиқ таъминлаш мақсадида барса автосарой ва таъмир корхоналарида сервис ишлари жадал давом этмоқда.
Яқин кунларда йўналишга чиқаётган автобуслар сони яна кўпаяди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter