Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда йўловчи автобус йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб турган Nexia билан тўқнашди

Тошкентда йўловчи автобус йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб турган Nexia билан тўқнашди

фото: UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда автобус ва енгил машина тўқнашгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълумот берди, деб ёзади UzNews.uz нашри.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 8:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси, Ашхобод боғи чорраҳасида содир бўлган. 41 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги 21-сонли йўналишдаги автобус Nexia-1 автомобили билан тўқнашиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаракат вақтида автобус йўл қатнов қисмининг чап бўлагида ҳеч қандай авария ҳолатини англатувчи белгиларини қўймасдан ва авария чироқларини ёқмасдан тўхтаб турган Nexia-1нинг орқа қисмига бориб урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Содир этилган ушбу ЙТҲ натижасида Nexia-1 ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган. Автобус ва енгил автомобиль техник шикастланган.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг