Тошкентда ярим марафон бошланди
Пойтахтимизда I халқаро Тошкент ярим марафонига старт берилди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Енгил атлетика федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкиллаштирилган марафонда дунёнинг 28 давлатидан келган 1650 нафардан ортиқ профессионал ва ҳаваскор атлетлар 5 ва 21 километр масофага югурмоқдалар.
Мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом этиб тарбиялаш, спортни ривожлантириш, бу жараёнда Олимпия спорт турларини янада оммалаштириш, жаҳон майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир истеъдодли спортчиларни тайёрлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратилмоқда
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 мартдаги Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид, 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 10 августдаги “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилиниши соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлмоқда.
I халқаро Тошкент ярим марафони доирасида Марафон доирасида имконияти чекланганлар учун 1 километр масофага югуриш баҳслари ҳам ўтказилмоқда. Шунингдек, иштирокчилар, меҳмонлар учун эса турли халқ сайиллари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ярим марафонда 1 ўриндан 8 ўрингача етиб борган спортчилар 12 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача пул мукофоти, диплом ва медаллар билан тақдирланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter