Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Yandex Go» биносига ҳужум қилинди

Тошкентда «Yandex Go» биносига ҳужум қилинди

2022 йил 5 ноябрь куни соат 17:40 ларда номаълум шахс гуёки ўзини мижоз сифатида кўрсатиб, Яшнобод тумани Боткина кўчасида жойлашган «Yandex Go» биносига киради.

Кутилмаганда у «New Impluse» оператори — 30 ёшли Н.Э.нинг сочидан ушлаб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган ҳаракатлари билан бўйин қисмига ёнида бўлган ўткир тиғли жисимни тираб, бор пулларини беришини талаб қилиб, 200.000 сўм атрофида пулларни олиб, ҳодиса жойидан яширинади.

Мазкур жиноят иши Яшнобод тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми «а» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 46 ёшли И.П. содир этганлиги аниқланиб, у процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан босқинчиликка қўл урганлиги аниқланмоқда, дейилади Тергов департаменти хабарида.

Ҳолат юзасидан Yandex Go матбуот хизмати ҳам изоҳ берди:

«Воқеа ҳамкорларимиздан бирининг офиси жойлашган бинода содир бўлди. Тафсилотларни аниқлаштириш учун улар билан дарҳол боғландик. Ҳамкоримизга амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек зарурат бўлганда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қилишда кўмак кўрсатишга тайёрмиз».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг