Президент қарори билан Тошкентда яна бир корейс университети филиали очилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев инновацион муҳитни шакллантириш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида «Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисида» қарорни имзолади.
Университетга қабул 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб мактабгача таълим, корейс тили, шунингдек, архитектура ва дизайн йўналишлари бўйича умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга шахслар ўртасида кириш имтиҳонлари ўтказиш орқали амалга оширилади. Кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли, тартиби ва муддати Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Пучон университети (Корея Республикаси) томонидан белгиланади.
Мазкур қарорда шунингдек, Чилонзор тумани, Қатортол кўчасида жойлашган Чилонзор педагогика коллежининг бино ва иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига берилиши, кейинчалик бепул фойдаланиш учун Университетга ўтказилиши ҳам белгилаб қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter