Тошкентда Халқаро соғлиқни сақлаш хизматлари маркази очилди

Тошкент шаҳрида Туркиянинг Medipol Global Халқаро соғлиқни сақлаш хизматлари марказининг очилиш маросими бўлди. Унда шифокорлар ва тиббиёт соҳаси вакиллари иштирок этди. Ушбу ташкилот Истанбулдаги Медипол университетининг бир бўлаги ҳисобланиб, ўзининг юқори малакали профессорлари ва замонавий даволаш технологиялари билан ҳам машҳур.
Ушбу марказнинг очилиши Туркиялик ва маҳаллий шифокорларнинг ўзаро тажриба алмашишлари, беморлар учун консилиумлар ташкил этиш, илмий ишлар, янги жорий этилаётган даволаш усуллари ва технологияларни юртимизда жорий этилишида хизмат қилади.
Айтиш лозимки, Ўзбекистонда тиббиётни ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан бири аҳолининг барча қатламлари учун тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини оширишдан иборат. Ҳукумат соғлиқни сақлаш муассасаларининг бутун мамлакат бўйлаб тенг тақсимланишини таъминлаш ва чекка ҳудудларда тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш мажбуриятини олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter