Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда халқаро университет очилади

Тошкентда халқаро университет очилади

Президентнинг тегишли қарори лойиҳасига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Тошкент дизайн ва мода халқаро университети очилади.

Таъкидланишича, Университетда таълим жараёнлари Париж халқаро мода университети (Франция), Марказий Ланкшир университети (Буюк Британия), Корея политехника университети (Жанубий Корея), Европа дизайн институти (Италия) ва бошқа нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан халқаро стандартлар асосида ташкил этиш чораларини кўрилади.

Қайд этилишича, олийгоҳда 10 та бакалавриат, шундан 3 таси қўшма таълим дастури бўйича, 6 та магистратура мутахассислиги, шундан 2 таси қўшма таълим дастури бўйича кадрлар тайёрланади.

Қурилиш ишлари якунлангунга қадар Университет Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига вақтинчалик бепул жойлаштирилади.

Шунингдек, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Тошкент шаҳри, А.Қаххор кўчаси, 1А-уй манзилидаги талабалар турар жойи биноси Университетга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг