Тошкентда «учар» BMW икки кишининг бошига етди
Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, «BMW» машинаси катта тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотади ва қарама-қарши йўналишга учиб ўтиб, ўз йўлида келаётган «Nexia 3»нинг тепа салон қисмига урилади ва икки кишини ҳалок қилади.
Расмий хабарга кўра, 2022 йил 9 октябрь куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси, 79-уй қаршисида ҳайдовчилар — 1981 йилда туғилган В.Ш. бошқарувидаги 01 L 785 LB бўлган «Nexia 3»; 1992 йилда туғилган Р.М. бошқарувидаги 10 M 666 PA бўлган «BMW»; 1992 йилда туғилган Т.И. бошқарувидаги 01 Z 292 GB бўлган «Nexia 3», 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги 30 E 701 UA бўлган «Lacetti» русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса натижасида «Nexia 3» русумли автомашина (01 Z 292 GB) ҳайдовчиси ва йўловчиси олган тан жароҳати натижасида, воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 266-моддаси 3-кисми билан жиноят иши кузгатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter