Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда уч нафар беморнинг аҳволи ўта оғирлиги маълум қилинди

Тошкентда уч нафар беморнинг аҳволи ўта оғирлиги маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков айни вазиятдаги ҳолат ҳақида маълумот берди:

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 1716 бемор рўйхатга олинган. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 84 беморнинг 29 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 82 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 152 бемордан 45 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 6 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.

Ҳурматли юртдошлар! Карантин тадбирлари давом этяпти. 22 апрель куни 93 бемор касалликдан тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Шу бугунги кунга қадар реабилитация марказларига ўтказилганларнинг умумий сони 450 нафарни ташкил этди.

Албатта, бу ёқимли ва қувончли хабар. Лекин бу биз карантин тадбирларини сусайтиришимиз керак, дегани эмас. Куни кеча Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ҳам бу ҳақда алоҳида таъкидланди.

Карантин тадбирларини сусайтиришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Ҳар биримиз карантин тадбирларига тўлиқ риоя этишимиз керак. Акс ҳолда, вазиятни мураккаблаштириб юборишимиз эҳтимоли йўқ эмас. Шундай экан, карантин тадбирлари расман бекор қилингунга қадар уйда қолишимиз, мулоқотдан тийилишимиз, унга эҳтиёж бўлса, масофа сақлашимиз керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг