Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тунда иккита кафе ёниб кетди

Тошкентда тунда иккита кафе ёниб кетди

Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

Кеча, 27 июндан 28 июнга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида иккита кафе ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар бериб ўтган.

Хабарда айтилишича, дастлабки ёнғин соат 20:41да Олмазор тумани, Қорақамиш 1 кўчасида жойлашган «Шаббода» номли кафеда рўй берган. Кафенинг ички ва том қисмида 350 кв.м. майдон ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 20:49да етиб борган ва кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин соат 21:08 қуршаб олиниб, 21:18да ўчирилган. Ёнғин жойига 8 та ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида содир бўлган, деб таҳмин этилмоқда. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Инсонлар ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олиши ҳолатлари қайд этилмади.

Пойтахтдаги яна бир ёнғин Яшнобод тумани, С.Машхадий кўчасидаги «У Аркадия» кафесида содир бўлган. Ёнғин соат 21:25да бошланган ва воқеа жойига 4 та ёнғин-кутқарув бўлинмалари етиб бориб, тезкор ҳаракатлар натижасида соат 21:55да ўчирилган. Оловдан кафенинг 40 кв.м. майдонидаги том қурилиш қисми ёниб, зарарланган.

Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Инсонлар ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг