Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда транспорт соҳасида I халқаро конференция бўлиб ўтади

Тошкентда транспорт соҳасида I халқаро конференция бўлиб ўтади

Фото: «Xabar.uz»

2018 йил 13 сентябр куни Миллий матбуот марказида журналистлар учун 2018 йилнинг 20 сентябрида «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасининг залида бўлиб ўтиши режалаштирилган «Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: амалга оширилмаган имкониятлар ва стратегик истиқболлар» мавзусида юқори даражадаги халқаро конференцияга тайёргарлик кўришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси, шунингдек, бошқа идора ва компания вакиллари иштирок этдилар.

Халқаро конференциянинг асосий мақсади – халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар, транспорт уюшмалари, транспорт ва логистика компаниялари вакиллари билан янги транспорт коридорларини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича мулоқотни ҳар томонлама ривожлантиришдир.

“Ҳозирда конференция доирасида халқаро транспорт коридорларини самарали ва ўзаро манфаатли фойдаланиш масалалари билан транспорт соҳасида, халқаро ташкилотлар ва бошқа манфаатдор томонлар вакиллари билан учрашувлар режалаштирилмоқда, – дея таъкидлади Ташқи савдо вазирлиги Экспорт маршрутларини диверсификациялаш ва транспорт коридорларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Азизбек Салахиддинов. – Шу билан биргаликда конференцияда Марказий Осиёда ягона тармоқли ваташқаридан интеграцияланган транспорт майдонини яратиш мавзуси ҳам ўртага ташланади, бу ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик асосида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беради”.

Ҳозирги вақтда анжуманда 50 дан ортиқ мамлакатдан 340 нафар хорижий меҳмонлар ўзларининг иштирокларини тасдиқлашди: Латвия, Литва, Люксембург, Молдова, Покистон, Полша, Россия, Озарбайжон, Афғонистон, Беларус, Германия, Грузия, Миср, Ҳиндистон, БАА, Эрон, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Руминия, Саудия Арабистони, Цингапур, АҚЧ, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон, Туркия, Украина, Франция, Швейцария ва Япония каби давлатлар.

2018 йил 20-сентябрь куни бўлиб ўтадиган асосий пленар йиғилиш «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида бўлиб ўтади ва тушдан кейин танланган тематик тармоқлар бўйича тўртта параллель секцияли сессия бошланади.

«Марказий Осиё мамлакатлари транспорт ва транзит салоҳиятининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари» секциясида Марказий Осиё мамлакатлари транспорт ва транзит салоҳиятининг имкониятлари, Марказий Осиёдаги ташқи интеграциялашган транспорт соҳасини шакллантириш ва минтақада янги йўлаклар яратиш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги мутахассисларни тайёрлашнинг халқаро тизими, халқаро юк ташиш учун замонавий шарт-шароитлар ва божхона-чегара тартибларини ишлаб чиқиш масалалари, йирик транспорт йўналишлари бўйича логистика марказлари, божхона омборлари ҳамда TIR-парклар тармоғини яратиш мавзуси ва бошқа кўплаб масалалар муҳокама қилинади.

«Темир йўл транспортини ривожлантиришнинг жаҳон ва минтақавий тенденциялари» секцияси Марказий Осиё мамлакатлари темир йўллари соҳасида ахборот технологиялари, маркетинг ва рақамли транспорт хизматларини жорий қилиш, темир йўл тарифларини тартибга солиш, шу жумладан Ўзбекистон экспорт қилувчи корхоналари, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги ва такомиллаштирувчи янги технологияларни яратиш учун жаҳон ва Марказий Осиёдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси истиқболларига бағишланади. Шунингдек, Марказий Осиёдаги мавжуд темир йўл транспорт коридорлари ва темир йўл тармоғи билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама этилади.

Учинчи секция «Автомобиль транспортини янада такомиллаштириш бўйича халқаро ҳамкорлик: хорижий тажриба ва миллий тажриба» иштирокчилари автомобиль транспорти ва йўл коридорларини ривожлантириш бўйича энг яхши халқаро тажрибани:

Марказий Осиё мамлакатларининг автомобиль транспортида ахборот, маркетинг ва рақамли транспорт хизматларини жорий этиш, шунингдек, асосий транспорт коридорлари бўйлаб халқаро автомобиль транспортини ривожлантириш учун инновацион технологиялардан фойдаланишни муҳокама қиладилар.

«Марказий Осиёда ҳаво транспортини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» секциясида иштирокчилар жаҳон ва Марказий Осиёдаги ҳаво транспортининг бугунги аҳволи ва истиқболига, халқаро авиаташувларни ривожлантиришга, Марказий Осиё мамлакатларига хорижий авиакомпанияларни жалб қилишга, Марказий Осиёда ҳаво йўналишларини янада кенгайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга, Марказий Осиё мамлакатларида терминаллар ва логистика марказлари, почта жўнатмалари марказларини яратиш ва бошқа масалаларга эътибор қаратишади.

Конференция якунида республиканинг транспорт секторини ривожлантириш бўйича меморандумлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиниши ҳамда имзоланиши режалаштирилган.

2018 йил 21-сентябрнинг иккинчи кунида Самарқандга ташриф буюрилиши режалаштирилган бўлиб, у ерда конференциянинг хорижий меҳмонлари «MAN Auto-Uzbekistan» қўшма корхонасига ташриф буюришлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг