Тошкентда трамвайлар фаолиятини тиклаш таклиф этилди
![Тошкентда трамвайлар фаолиятини тиклаш таклиф этилди](https://static.xabaruz.com/crop/3/4/720_460_95_3496194773.jpg)
«Менимча» телелойиҳасининг навбатдаги сонида Тошкентда трамвайлар фаолиятини тиклаш таклиф қилинди.
«Транспорт фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Тошкентга трамвайларни қайтариш керак, менимча. Катта ва гавжум шаҳарга трамвай жуда асқатади. Ҳаммамизнинг эсимизда-ку ўша қулай, бежирим, бир текис юрадиган, энг муҳими экологияга умуман зарар етказмайдиган қадрдон трамвайлар. Бу менинг фикрим, албатта. Агар Тошкент мутасаддиларининг ўрнида бўлганимда, ана шу ташаббус билан чиқардим», — муаллиф дейди Хайрулла Нуриддинов.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишганди.
Шунингдек, президент шаҳар жамоат транпортини масаласида амалдорларни танқид қилиб чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter