Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тиббиёт ходимлари куни нишонланди (фото)

Тошкентда тиббиёт ходимлари куни нишонланди (фото)

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Туркистон санъат саройида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тантаналари бўлиб ўтди. Унда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, ҳукумат вакиллари, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов, вазирлик мутасаддилари, тиббиёт соҳаси фидойилари иштирок этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Тантанали тадбирда қайд этилишича, жорий йилда тиббиёт соҳасига 9,6 триллион сўм йўналтирилган, бу ўтган йилдагига нисбатан 1,4 баробар кўп. Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган бирламчи тиббий-санитария бўғинида авваллари мавжуд бўлмаган ижтимоий дорихона ва куну-тун ишлайдиган тез тиббий ёрдам шохобчасига эга 793 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилди. Уларда бешта йўналишда яъни, амалиёт врачи билан бирга, терапевт, хирург, педиатр, стоматолог, гинеколог кабитор мутахассислар фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари, тиббий ходимларнинг меҳнати самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий қилинди. Шифокор қабулига ёзилиш ва маълумотлар базасини шакллантириш бўйича “Электрон поликлиника” тизимига босқичма-босқич ўтилмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган мазкур байрам тадбирида “Йилнинг энг яхши шифокори” кўрик-танлови доирасида “Йилнинг энг яхши кардиологи”,“Йилнинг энг яхши терапевти”,“Йилнинг энг яхши хирурги”,“Йилнинг энг яхши педиатри”, “Йилнинг энг яхши неонатологи”,Йилнинг энг яхши акушер-гинекологи”,“Йилнинг энг яхши соғлиқни сақлаш ташкилотчиси”,“Йилнинг энг яхши инфекционист врачи”, “Йилнинг энг яхши санитария-эпидемиология врачи”каби жами 30 номинация бўйича 1-, 2- ва 3-ўринларга лойиқ топилган соҳанинг фидойи ходимлари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Эл ардоғидаги санъаткорларнинг куй-қўшиқлари йиғилганларга байрам кайфиятини улашди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг