Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда санъаткор ҳамкасбини ўлдириб, 11 йилга қамалди

Тошкентда санъаткор ҳамкасбини ўлдириб, 11 йилга қамалди

Фото: Xabar.uz

Муқаддам ўғрилик, қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноятларини ҳам содир этган 26 ёшли, оилали шахс яна жиноятга қўл урди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.

Кишини ўйга толдирадигани – жабрланувчи ҳам, судланувчи ҳам санъат вакилларидан бўлишган...  

Судланувчи ўзининг истеъмоли учун танишидан гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш мақсадида, унга 350 000 сўм берган. Бироқ таниши ваъдасини бажармасдан, судланувчига гиёҳвандлик моддасини етказиб бермайди. Натижада улар ўртасида бўлиб ўтган ўзаро суҳбатлар жараёнида келишмовчилик юзага келган. Бунинг замирида судланувчида танишидан ўч олиш мақсади пайдо бўлган.

Сўнг, судланувчи танишига қўнғироқ қилади. Унинг таклифи билан шу куни танишининг хонадонига боради. Ичкарига киргач, муқаддам уни ҳақоратлагани сабабли у билан ўзаро жанжаллашади. Уни қасддан ўлдириш мақсадида, хонадонда бўлган ошхона пичоғи билан қуролланади. Ювиниш хонасига кирган танишининг ортидан келиб, пичоқ билан унинг кўкрак қафаси ўнг томон юқори қисми, чап курак ости қисмига санчилган-кесилган жароҳатлари етказади. Танишининг ҳаракатсиз ётганлигини кўрганидан сўнг воқеа жойидан яширинган.

Ҳаёт учун хавфли бўлган, кўкрак қафаси чап томони орқа юзасини тешиб кирган чап ўпка ва плевра варақаларини шикастлаган санчиб-кесилган жароҳати оқибатида ички ва ташқи қон кетишдан таниши тез-тиббий ёрдам машинасида вафот этган.

Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ҳамда 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 96-моддасини қўллаб, жазони ижро этиш жойларида гиёҳвандликдан (наша) ҳамда токсикоманиядан (Регопен, Тропикамид ва Зардекс) мажбурий тарзда даволаш тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиши белгиланди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг