Тошкентда қурилиш қилаётган тадбиркор 10 туп дарахтнинг «бошини еди»
Тошкент шаҳрида қурилиш олиб бораётган «ASCENDANT GROUP» МЧЖ дарахт ва буталарга шикаст етказиш оқибатида табиатга 248 миллион 94 минг сўм зарар етказди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, пойтахтда қурилиш олиб бораётган «ASCENDANT GROUP» МЧЖ дарахт ва буталарга шикаст етказиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Қурилиш майдонидаги жами 30 туп дарахт хатловдан ўтказилган.
Шунга қарамай қурилиш ишларини олиб бориш жараёнида қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйган.
Аниқлашича, ҳудуддаги 3 туп ўрик, 2 туп гилос, 1 туп хурмо дарахтлари ҳамда 3 туп чинор, 1 туп шумтол дарахтлари ўсишдан тўхтайдиган даражада шикастлантирилган. Бунинг оқибатда табиатга 248 миллион 94 минг сўм зарар етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Прокуратура органларига тақдим этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter