Тошкентда қулаган юқори кучланишли электр темир устуни созланди
Шу йилнинг 19 июн куни тахминан соат 18:00да Тошкент автомобил ҳалқа йўлининг Ўрикзор бозорига яқин қисмида шамол туфайли юқори кучланишли электр темир устуни йўлнинг қатнов қисмига ағдарилиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, бахтли тасодиф туфайли ҳодисадан ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ яқин атрофдаги хонадон ва бинолар вақтинчалик электр токидан узилиб қолган.
Шу муносабат билан воқеа жойига Ички ишлар органлари, электр тармоғи хизмати ва туман ҳокимлиги ходимларидан иборат тезкор гуруҳ етиб борган ва юзага келган вазият назоратга олинган. Жумладан, электр устуни ағдарилиб тушган йўл қисми ёпилиб, автотранспортлар ҳаракати йўлнинг қарама-қарши томонига ўтказилди.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида юзага келган носозлик бир сутка ичида тўлиқ бартараф этилиб, электр устунлар соз ҳолга келтирилди. Натижада хонадон ва биноларда электр токи қайта тикланди. Тошкент автомобил ҳалқа йўлидаги вақтинчалик тўсиқ олиб ташланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter