Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда қўшни давлат фуқаролари ўзбекистонлик шериклари билан қўлга олинди

Тошкентда қўшни давлат фуқаролари ўзбекистонлик шериклари билан қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳамда 1 нафардан Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари ушланди.

Қайд этилишича, улардан 12 кг 800 гр. «опий» ва 27 кг 50 гр. «гашиш» наркотик моддалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Тезкор тадбир давомида мазкур шахслар ДХХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, воқеа жойидан қочишга уринишган.

Таъкидланишича, Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб келинган ушбу гиёҳвандлик воситалари мамлакатимиз ҳудуди орқали бошқа давлатга олиб чиқиб кетилиши керак бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг