Тошкентда ўқувчи мактабнинг юқори қаватидан тушиб кетди
Тошкентда ўқувчи мактабнинг юқори қаватидан тушиб кетди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан хабар берди.
14 апрель куни тахминан соат 10:15 ларда Бектемир туманидаги 289-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган.
Катта танаффус чоғида 11-синф ўқувчиси С.А. мактабнинг ички бино қисми 3-қавати ойнасидан ташқарига қараганида ўз мувозанатини йўқотган ва пастга тушиб кетган.
Ўқувчилар бу ҳақда мактаб маъмуриятини хабардор қилишган. Шу заҳотиёқ мактаб ҳамшираси ўқувчи С.А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Сўнгра тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага етказилган. Айни пайтда С.А.нинг саломатлиги яхши ва жароҳат олмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter