Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда онлайн тарзда халқаро анжуман ўтказилмоқда

Тошкентда онлайн тарзда халқаро анжуман ўтказилмоқда

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида онлайн тарзда дунёнинг энг кучли 400 та олий ўқув юртлари таркибидаги Санкт Петербург политехника университети, Қозоғистон-Германия университети, Гидропроект АЖ таъсисчилигида «Construction Mechanics, Hydraulics and Water Resources Engineering (CONMECHYDRO-2020)» номли Халқаро илмий конференция бугун, 2020 йил 23 апрель куни Тошкентда онлайн тарзда ўз ишини бошлади.

Сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, гидроэнергетика, қишлоқ ва сув хўжалигини иқлим ўзгариши шароитига мослаштириш, соҳадаги мавжуд муаммолар ечимини аниқлаш бўйича илмий изланишларни ривожлантириш ва юқори малакали, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашда хорижнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш конференциянинг асосий мақсади ҳисобланади.

Конференцияда АҚШ, Франция, Германия, Канада, Эрон, Хитой, Жанубий Корея, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистон каби давлатлардан 500 дан ортиқ соҳа мутахассислари, олимлар муаллифлар онлайн тарзда иштирок этишмоқда.

Бугунги пандемия шароитини инобатга олиб, барча таъсисчилар келишган ҳолда конференцияни онлайн тарзда ўтказишаётганлиги алоҳида эътиборга моликдир.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти хорижий университетлар ва ташкилотлардан қатнашаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ва мутахассислар учун барча шароитларни ташкиллаштирган.

Ташкилотчиларнинг табрик сўзлари, қабул қилинган мақолалар рўйхати ва тўлиқ матни, мақолаларнинг презентациялари конференция сайтида батафсил ёритилмоқда.

Мақолалар бўйича саволлар электрон почтага, инглиз тилида юборилмоқда. Барча иштирокчилар ўзаро савол – жавоблар билан фикр алмашишлари мумкин.

Ташкилий қўмита битта умумий почтада ишларни мониторинг қилмоқда.

Р.Жуманиёзов,
Институт матбуот хизмати раҳбари

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг