Тошкентда олти давлат бош штаб бошлиқлари йиғилади
Эртага, 21 февраль куни пойтахтдаги «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Бош штаб бошлиқларининг навбатдаги анжумани бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Анжуман минтақада хавфсизликни таъминлаш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси ҳамда кибержиноятчиликка қарши курашиш масалаларига бағишланади.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон қуролли кучлари бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари, АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони иштирок этади.
Анжуманда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов ҳам қатнашиши кўзда тутилган.
Анжуман доирасида делегация раҳбарлари алоҳида икки томонлама учрашувларни ўтказиши, шунингдек, делегация аъзоларининг Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясидаги ўқув жараёнини кузатишлари, Ҳасти Имом мажмуаси ва Темурийлар тарихи давлат музейи билан танишиши ҳам режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter