Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Бугун айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази бугун, 13 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечаси кучли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-20, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, кучли шамол секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, кучли шамол секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, кучли шамол секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, кучли шамол секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг